Бишкек Тошкент билан муносабатларни яхшилаш ҳаракатини бошлади
Қирғизистон Бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков Тошкентга янги тайинланган элчи Данияр Сидиқовни қабул қилар экан, унинг асосий вазифаси Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш бўлиши кераклиги ҳақида кўрсатма берди. Сўнгги бир неча йил ичида икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўта ёмонлашиб, зиддиятли вазиятлар кўпайган эди.Данияр Сидиқов Тошкент ва Бишкек муносабатларида илиқлик пайдо бўлишига умид уйғонган бир пайтда элчиликка тайинланди.